
Амрилло Иноятов,
Соғлиқни сақлаш вазири:
— Фрайбург университети билан ҳамкорликда тор соҳадаги ҳамшираларни Германия таълим стандартлари бўйича тайёрлаш ва қайта ўқитишга келишиб олинган. Бунда, ўқишни битирган ҳамширалар учун ушбу мамлакат тиббиёт клиникаларида фаолият олиб бориш имконияти пайдо бўлади.
Бундан ташқари, Германия билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида Шарите ва Роберт Кох университет клиникалари билан ҳамкорликда “Роберт Кох – Ибн Сино” тиббиёт Фонди ташкил этилди.
Мазкур фонд доирасида тиббиёт мутахассислари малакасини ошириш, телемедицина ёрдамида маҳорат дарсларини кенгайтириш, хорижий инвестицияни жалб қилиш мўлжалланган.


