
2023 йил 2 ноябрь куни Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда Нукус Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлик техникуми спорт базасида соғлиқни сақлаш ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича 11 ноябрь “Касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан “Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши кубоги” спорт мусобақаси ўтказилди.
Спорт мусобақасига тармоқ муассасаларидан 14 жамоа таркибида 100дан ортиқ ходимлар иштирок этдилар.




