
РТТЁМ Қорақалпоғистон филиали янги бино қурилишига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси президумининг 2023 йил 22 июн кунги 1235-сон қарорига асос 12 млрд. сўм маблағ ажратилиб 2023 йил 1 июл куни РТТЁМ Қорақалпоғистон филиали транспорт бўлими худудида бошланди ва қурилиш ишларини тугатиш 2023 йил декабр ойи деб белгиланди. Янги қурилаетган бинода администрация, Call- маркази, ўқув-симуляцион марказ, ички дорихона ва тез тиббий ёрдам бўлими жойлаштирилади ва барча ходимлар бир жойга жамланади.



