Корея Халқаро Соғлиқни сақлаш жамғармаси (KOFIH) 2019-йилдан буён Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизмати салоҳиятини ошириш лойиҳасини амалга ошириб келмоқда.
? Республика тез тиббий ёрдам маркази ва Жанубий Кореянинг Халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси “KOFIH” билан ўзаро ҳамкорлигида бугунги кунгача 14.8 млн долларлик грант ажратилди.
?? Маълумот ўрнида: “KOFIH”нинг грант лойиҳалари асосида Тошкент ва Самарқанд ҳудудий филиалларининг 2500 нафар ходимлари жаҳон тажрибаси асосида малака оширдилар.
Республика тез тиббий ёрдам маркази Матбуот хизмати.
