

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” ПҚ-283 сонли қарорига мувофиқ тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ва аҳолига янада яқинлашитиришга оид чора тадбирлар дастури ишлаб чиқилган.
❗️Амалий чора-тадбирлар жахон амалиётидаги менежмент, рақамлаштирилган бошқарув, тез тиббий ёрдам хизматини ташкил этиш, ходимларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, молиялаштиришдаги жаҳон тажрибасини ўрганиш ва тез тиббий ёрдам хизматига жахон стандартларини тадбиқ этилишида аҳамиятли ўрин эгаллайди.
❗️KOFIH дунёнинг 20 дан ортиқ хорижий мамлакатлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Улар орасида Ўзбекистон алоҳида ўрин эгаллайди. Жамғарма турли ижтимоий аҳамиятга эга самарали лойиҳаларни амалга ошириб келади. Уларни асосий қисмини биринчи тиббий ёрдам, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган ижтимоий масалалар ташкил этади.
