
Aйни дақиқаларда O‘zLiDeP номзоди Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури билан таништирмоқда.
Тиббиётга оид режалар
➖ 120 минг нафар онкология, 350 минг нафар диабет, 1,5 миллион юрак-қон томир касаллиги бор беморларни даволаш билан тўлиқ қамраб олиш;
➖ “Гепатит С” касаллигини 100 фоиз давлат ҳисобидан даволашни йўлга қўйиш;
➖ “Туберкулёз” билан касалланиш даражасини юз минг аҳолига нисбатан ҳозирги 34 нафардан кескин камайтириш (2016 йилда 43 нафар бўлган).
➖ Келгуси йилдан бирламчи бўғин орқали энг кўп учрайдиган 10 та касалликни даволаш ва 6 та тиббий хизматдан иборат кафолатланган тиббий пакет аҳолига бепул тақдим этилади.
➖ Онкологик беморлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида, мамлакатимизда илк бор ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш йўлга қўйилади. Бу борадаги харажатлар эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун тўлиқ давлат ҳисобидан қопланади.
➖ Соғлиқни сақлаш тизими тўлиқ рақамлаштирилади ва тиббий суғурта тизими жорий қилинади.
