
???? Ўзбекистон Республикаси ва Жанубий Корея давлати ўртасида Тез тиббий ёрдам хизмати соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
?? Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жанубий Кореянинг «KOFIH» ташкилоти томонидан имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумга асосан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Дилмурод Асатуллаев, Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров ва ўринбосари Жасур Раимджонов,
РТТЁМ Самарканд вилояти филиали директори Дилшод Тоғаев ва Самарқандлик лектор(тренер)лардан иборат бир гуруҳ делегация аъзолари Жанубий Корея давлатига ташриф буюришди.
?? Меҳмонларни «Incheon» ҳалқаро аэропортида ташкилотнинг расмий вакиллари кутиб олишди.
➖ Ташриф доирасида малака ошириш ва тажриба алмашиш билан бир қаторда, тез тиббий ёрдам ходимларини малакасини ошириш, малака ошириш мактабини ташкил этиш ва ривожлантиришда «KOFIH» ташкилоти билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган.
