
“Ўзбекистон-Россия тиббиёт форуми” доирасида Республика тез тиббий ёрдам маркази ва ООО «Медплант» Россиянинг нуфузли компаниялари ўртасида:
? Республика тез тиббий ёрдам соҳасини янги тиббий жихозлар билан таъминлаш ва улардан фойдаланиш —
? Тез тиббий ёрдам хизмати ходимларини ўқитиш, малакасини ошириш ва амалиёт ўташини, шу жумладан хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасаларида амалиёт ўташини ташкил этиш —
? Ўзбекистон Республикаси тез тиббий ёрдам тизимини жадал ривожлантириш бўйича ҳамкор давлатларнинг соҳа раҳбарлари ўртасида шартнома имзоланди.
???? Ушбу меморандум ҳамкор давлатларнинг тиббиёт соҳасини халққа янада яқин қилган, инсон қадрини улуғлаш учун яна бир қадам бўлди.
? Республика тез тиббий ёрдам маркази ва
ООО «Эйдос Медицина» компаниялари ўртасида соҳага оид меморандум имзоланди;
? Ҳар икки давлат вакиллари ўзларининг ҳудудий дастурларини қабул қилиб, ижросини ташкил этиш вазифаларини белгилаб олдилар;
? Тез тиббий ёрдам хизматини аҳолига имкон қадар яқинлаштирилишини ҳисобга олиб, юқори малакали тез тиббий ёрдам кўрсатиш механизмини жорий қилиш, Россиянинг нуфузли клиникаларида ходимлар малакасини ошириш ва ўқитиш;
? Сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатиш шакллари ва методларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш.
? Тез тиббий ёрдам соҳасини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш каби бир қатор вазифалар белгилаб олинди.
???? Ҳамкор давлатларнинг расмий вакиллари ўзаро мулоқот жараёнида, янги тиббий жиҳозларни афзалликлари ҳақида фикр алмашиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган истиқболли режалар тўғрисида келишиб олинди.
«Ўзбекистон-Россия тиббиёт форуми»да аҳоли саломатлиги бўйича муаммоларни онлайн тарзда ҳал этиш мумкин бўлган меморандум имзоланди.
? Республика тез тиббий ёрдам маркази ва Россиянинг «SberHealth» саломатлик маркази ўртасида имзоланган меморандумдан кўзланган мақсад-
? Тез тиббий ёрдам тизимини рақамли бошқаришни такомиллаштириш;
? Сунъий интеллект тизимини тўлақонли жорий этиш;
? Икки давлат соҳа вакиллари томонидан Рақамли бошқарувни такомиллаштириш, тез тиббий ёрдам хизматида замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш, ушбу йўналишда фаолият юритаётган Россия олимларини ва етук мутахассисларини жалб этишга келишиб олинди.
? «SberHealth» платформаси 25 та мутахассислик бўйича аҳолига хизмат кўрсатади.
???? Ўзбекистон ва Россия давлатларининг тиббиёт соҳасини ривожлантиришга оид бу келишуви, аҳолига янада юқори даражада тез тиббий ёрдам кўрсатиш имконини беради.
